Линклар

logo-print
Осиё футбол конфедерациясининг Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги Бош қароргоҳида Чемпионлар лигаси кубогининг чорак финалига қуръа ташланди.

Тантанали маросимда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасининг Австралиядаги “Аделаида Юнайтед” жамоаси билан куч синашиши маълум бўлди.

Чемпионлар лигасининг баҳорги гуруҳ ўйинларида “Бунёдкор” ўз майдонида “Аделаида Юнайтед”га 1:2 ҳисобида бой берган.

Жавоб ўйини 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланган.

Осиё чемпионлар лигаси кубоги учун чорак финал ўйинларида саккиз жамоа, Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Ҳилал”, “Ал-Аҳли”, Эроннинг “Сепахон”, Австралиянинг “Аделаида Юнайтед”, Ўзбекистоннинг “Бунёдкор”, Хитойнинг “Гуанчжоу” ва Жанубий Кореянинг “Улсан Хёндэ Хоранги” жамоалари иштирок этади.
XS
SM
MD
LG