Линклар

Россия Сурия режимига исёнларни бостиришда қўллаш учун жанговaр вертолётлар сотгани ҳақидаги айбловларни яна бир марта рад қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги жума куни эълон қилган баёнотда Сурияга “кўп йиллар олдин” жанговaр вертолётлар сотилгани ва Россия ўша вертолётларни таъмирлаш билан шуғуллангани билдирилган.

Шу ҳафта бошида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россиянинг Сурия президенти Башар Ал-Ассад режимини ҳужумкор вертолётлар билан таъминлаётгани ҳақида ташвиш билдирди.

Пайшанба куни Давлат департаменти матбуот котиби воқеага аниқлик киритиб, вертолётлар Россияда таъмирлангани ва Сурияга жўнатилганини айтди.

Давлат департаменти расмийси вертолётлар янги ёки таъмирланган бўлишидан қатъий назар Сурия режимининг улардан тинч аҳолини ўлдиришдан фойдаланиш мумкинлиги хусусида Қўшма Штаталар хавотирда эканини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG