Линклар

logo-print

15 июн куни Ўзбекистон жанубига сафар қилган президент Ислом Каримов Сурхондарë вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келган Нормўмин Чориевни ҳокимликка тайинлади.

Озодлик манбаларига кўра¸ Ўзбекистон президентининг Сурхондарё вилоятига қилган сафари чоғида туманлардан Термиз шаҳрига элтадиган барча йўллар ёпилган.

Жарқўрғонлик Ўрол аканинг айтишича, у шу куни Термизга киролмай уйига қайтиб келган:

- Президентнинг келишидан хабарим йўқ эди. Термизга иш билан чиқмоқчи эдим. Лекин ҳамма йўлларга юк машиналари қўйиб тўсиб қўйишган. Милиция ходимлари ҳеч кимни шаҳарга киритмаяпти. Кейин уйга қайтиб келдим, дейди жарқўрғонлик Ўрол ака.

Суҳбатдошнинг айтишича, президент келишига вилоятда жуда катта тайёргарлик кўрилган. Коллежлар талабалари бир неча кун давомида шаҳарда тозалаш ишларини бажарган.



Термиз тумани ҳокимлигининг ўзини таништирмаган ходимининг айтишича, президент ғаллакор фермерлар буғдойзорларини бориб кўрган, Термиз туманида қурилаётган коттежларни кўздан кечирган:

- Бизни туманга президент эрталаб келди. Янги қурилаётган уй-жойларни кўриб кетди, деди ҳокимлик ходими.

Озодлик олган маълумотга кўра, президент ўзбек-афғон чегарасини қўриқлаётган ҳарбий қисмга ҳам борган.

Президент 15 июн куни тушдан кейин Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди.

Президент фармони билан ўтган йилнинг 2 декабрида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Нормўмин Чориев, сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG