Линклар

Қирғизистон элчиси Ўзбекистон расмийлари билан учрашди


Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Э.Узакбаев.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Э.Узакбаев.

Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эмилбек Узакбаев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Элчи вазирлик расмийларига ишонч ёрлиғи нусхасини топширди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Сўзлашувда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш йўллари борасида фикр алмашилган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев апрел ойи охирида Эмилбек Узакбаевни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаган эди.

Узакбаев олдин Бош вазир ўринбосари сифатида МДҲ Иқтисодий кенгашида Қирғизистоннинг вакили лавозимида ишлаган.

Узакбаев 2008 йил 1 февралга қадар Энергетика бўйича давлат агентлиги, Норин вилояти губернатори ва Қишлоқ хўжалик вазири лавозимларида фаолият юритган.
XS
SM
MD
LG