Линклар

Франция президент Башар Асад режимга қарши курашаётган Сурия қуролли мухолифатига замонавий алоқа воситаларини етказиб бериши мумкин.

Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг айтишича, Париж халқаро тинчлик элчиси Кофи Аннан таклиф қилган ўт отишни тўхтатиш режасини ҳозир ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр. Бироқ бу режа шартлари бажарилмаётгани муносабати билан иттифоқчилар Суриядаги бўҳронни ҳал этишнинг бошқа йўлларини қидирмоқда. Франция вазири бу йўллардан бири Сурия мухолифатига ноҳарбий ёрдам кўрсатиш эканини билдирди.

Human Rights Watch халқаро ташкилоти жума куни Сурия ҳукуматини норозилик намойишларида иштирок этгани учун қўлга олинганларга нисбатан жинсий зўравонлик қилаётганликда айблади. Ташкилот тарқатган маълумотда айтилишича, ҳибс қилинган эркаклар, аёллар ва ўсмирлар қамоқхонада жинсий зўрланмоқда.
XS
SM
MD
LG