Линклар

АҚШ маъмурияти америка ҳарбийлари Яман ва Сомалида жангариларга қарши амалиётлар ўтказаётганини тасдиқлади.

АҚШ Конгрессига берилган маълумотда айтилишича, амалиётдан мақсад мазкур ҳудудларни “Ал Қоида”га алоқадорликда гумонланган қуролли гуруҳлардан тозалашдир.

Яманда жойлашган “Араб ярим оролидаги Ал Қоида” гуруҳи АҚШ томонидан энг хавфли ташкилотлардан бири сифатида эътироф этилади. Сомалида эса “Ал Қоида” билан ҳамкорлик қилувчи “Аш Шаббоб” қуролли гуруҳига қарши амалиётлар олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG