Линклар

logo-print

Мусулмонлар қатлиомида иштирок этганлар қамалди


Серебриницада қатлиом қилинган мусулмонлар ёдгорлиги.

Серебриницада қатлиом қилинган мусулмонлар ёдгорлиги.

Босния суди собиқ Босния серблари армиясининг тўрт нафар собиқ аскарини 19 йилдан 43 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Судланувчилар 1995 йилда Серебриницада 8 минг мусулмонни қатлиом қилишда иштирок этганликда айбланаётган эди.

Суд уларни инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топди. Айни пайтда суд собиқ аскарлардан геноцид айбловини исботланмагани учун олиб ташлади.

1995 йилда Серебриницада 8 мингга яқин мусулмон эркак ва ўсмир серблар томонидан қатлиом қилинган эди.
XS
SM
MD
LG