Линклар

logo-print
NATO Афғонистондан ҳарбийлар ва юкларни олиб чиқишнинг уч вариантини, жумладан, Ўзбекистон орқали олиб чиқиш масаласини ҳам ўрганмоқда.

Агар Ўзбекистон варианти тасдиқланса, у ҳолда NATO юклари Ҳайратон чегара ҳудуди орқали Термиз портига олиб чиқилади. Шундан сўнг юклар темир йўл орқали олиб кетилади.

Москвадаги “Коммерсант” газетасининг ёзишича, NATO ҳарбий техниканинг бир қисмини Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда қолдириши мумкин.

“Пентагон таклиф қилаётган режага кўра, ҳарбий техниканинг бир қисми бу мамлакатларга совға қилинади, бир қисми эса сақлаб туриш учун топширилади”, деб ёзади “Коммерсант” газетаси.
XS
SM
MD
LG