Линклар

Норвегия АҚШдан ўнлаб янги жанговор учқичлар сотиб олади


АҚШнинг "F-35 Lightning II" учқичи.

АҚШнинг "F-35 Lightning II" учқичи.

Норвегия Мудофаа вазирлиги АҚШдан “F-35” русумидаги иккита жанговор учқич сотиб олишга буюрма берилганини эълон қилди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Норвегия ўз қуролли кучларига тегишли эскириб қолган “F-16” учқичларини янгилари билан алмаштириш учун АҚШ билан 10 миллиард долларлик келишув имзолаган.

Мудофаа вазири Эспен Барт Эйде “F-35A Lightning II” русумидаги иккита янги учқич 2015 йилгача етиб келганидан сўнг Қўшма Штаталар яна 50та “F-35s” русумидаги учқични етказиб беришини маълум қилди.

Эйдега кўра, бу НАТОга аъзо бўлган Норвегия томонидан илк бор кўп миқдорда жанговор самолётлар сотиб олинишидир.
XS
SM
MD
LG