Линклар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Италия делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, жума кунги учрашувда Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигини кенгайтириш доирасида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Италия делегациясининг ташрифи давомида Ўзбекистон ва Италия парламентлари ўртасида ҳамкорликка оид меморандум имзоланган.

Музокара чоғида томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамда туризм соҳасида ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратган.
XS
SM
MD
LG