Линклар

logo-print
Покистоннинг Афғонистон билан чегарасига яқин жойлашган шаҳарда амалга оширилган портлаш оқибатида камида 20 одам нобуд бўлди.

Қабилалар яшайдиган Хайбар туманининг Ланди Котал бозорида уюштирилган ҳужумда яна 20дан ортиқ жароҳат олди.

Маҳаллий ҳокимият расмийси Аршод Хон бомба автобуслар бекати яқинида портлаганини айтди.

Унга кўра, ҳужум маҳаллий қўмондонга қарши бўлиб келган ҳукумат тарафдори бўлган Заҳа Хел қабиласи вакилларига қарши уюштирилган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG