Линклар

logo-print
Миср президенти лавозими учун Мусулмон биродарлиги исломий ҳаракати номзоди Муҳаммад Мурсий собиқ Бош вазир Аҳмад Шафиқ билан куч синашмоқда.

Сайлов хавфсизлик чоралари кучайтирилган вазиятда бўлиб ўтмоқда.

Вазият таранглашишига Миср Олий конституциявий суди 14 июн куни сайлов ҳақидаги қонуннинг айрим бандларини конституцияга зид топиб, ўша қонун асосида ўтган йил охирида сайланган парламентни тарқатиб юбориш ҳақида қарор чиқаргани сабаб бўлди.

Суд қароридан норози бўлган минглаб мисрлик 15 июн куни кўчаларда норозилик намойиши ўтказди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, сайлов пайтида хавфсизликни таъминлаш ишларига қарийб 150 минг аскар жалб қилинган.

Мисрдаги президент сайловида 50 миллион фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сайловнинг якуний натижаси пайшанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG