Линклар

15 июнь куни МХХнинг Жиззах вилояти бошқармаси тезкор гуруҳи вакиллари томонидан вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азизқул Ҳазратқулов маҳаллий фуқаролардан биридан 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтида ҳибсга олинган.

49 ёшли бу мулозим бошқарма бошлиғининг чорвачилик ва паррандачилик ишлари бўйича ўринбосари эди.

Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари воситасида олинган бу хабарнинг тафсилотлари маълум эмас.

Жиззах вилояти ҳокимлигининг номи сир қолишини хоҳлаган ходими Азизқул Ҳазратқуловнинг ҳибсга олиниши воқеасини тасдиқлади.

Шунингдек, вилоят бўйлаб қама-қама кампанияси авжига минганини таассуф билан эътироф этди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январ ойида мазкур вилоят ҳокими ўринбосари Кенжа Жўраев, апрел ойида эса вилоятнинг Жиззах тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев ҳамда бир неча кун аввал вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Шавкат Ҳақназаров Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, улар устидан жиноий иш қўзғатилган эди.
XS
SM
MD
LG