Линклар

Саудия вали аҳд Шаҳзодаси Найиф вафот этди


Шаҳзода Найиф Ҳаж зиёрати арафасида ўтказилган матбуот анжуманида, Макка ш., 2011 йил 1 ноябр.

Шаҳзода Найиф Ҳаж зиёрати арафасида ўтказилган матбуот анжуманида, Макка ш., 2011 йил 1 ноябр.

Саудия Арабистони Қироллик оиласи вали аҳд Шаҳзода Найиф вафот этганини маълум қилди.

Қирол Абдуллоҳ шанба куни эълон қилган баёнотда дафн маросими якшанба куни бўлиб ўтиши билдирилган.

Аммо шаҳзода ўлимининг сабаби тўғрисида маълумот берилмаган.

Айрим хабарларга кўра, 1934 йилда Таиф шаҳрида туғилган Шаҳзода Наиф Женева шаҳрида оламдан ўтган.

Шаҳзода Найиф 1975 йилдан бери Ички ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

У Ал-Қоиданинг Саудия Арабистонидаги бўлимини тугатиш ишларига бош бўлган.
XS
SM
MD
LG