Линклар

Суриядаги БМТ кузатувчилар миссияси мамлакатда зўравонликлар авж олаётгани сабабли миссия ўз фаолияти ва патрул назоратини тўхтатди.

БМТ кузатувчилар миссияси раҳбари генерал-майорт Роберт Муд 16 июн куни чиқарган баёнотда қон тўкилиши халқаро кузатувчиларга жиддий тахдид солаётгани ва улар ўз вазифасини бажаришига тўсқинлик қилаётгани билдирилган.

Генерал Мудга кўра, БМТ кузатувчилари ҳозирги вазиятда патрул назорати олиб бормайди ва янги кўрсатма берилгунича ўз идораларида қолади.

БМТ-Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган режада Сурия ҳукумати кучлари ва исёнчи гуруҳлар 12 апрелдан бошлаб ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилиши керак эди.
XS
SM
MD
LG