Линклар

1976 йилда ишлаб чиқарилган ва ҳозир ҳам ишлайдиган “Apple 1” компютери Ню Йоркдаги “Сотби” ким ошди савдосида ўз нархидан қарийб 500 марта қимматга, яъни, 374 минг 500 АҚШ долларига сотилди.

Бу компютер “Apple” ширкати асосчиси Стив Жобс ва Стив Возняк қурган 200та компютердан биридир.

Улардан тахминан элликтаси ҳозир ҳам борлиги ва ярми ишлаши айтилади.

“Apple 1” компютери 1970 йиллар охирида Калифорния штатининг Пало Алто шаҳридаги “Byte Shop” электроника дўконларида 666 доллар 66 сентдан сотилган.

2010 йилда италиялик колекционер ишлайдиган “Apple 1” компютери ва у ҳақиқий эканини тасдиқловчи Стийв Жобс имзолаган мактубни 212 минг долларга сотиб олган.
XS
SM
MD
LG