Линклар

logo-print
Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Наиф бин Абдулазиз бугун Маккада дафн этилади. Бу ҳақда Саудия Қироллик оиласи маълумот тарқатди.

78 ёшли шаҳзода Наиф, маълумотларга кўра, оғир хасталикдан сўнг 16 июн куни Швейцариядаги клиникалардан бирида вафот этган.

Марҳум шаҳзода 1975 йилдан 2011 йилгача мамлакат ички ишлар вазири лавозимида ишлаган ва бу мақомда Саудияда “Ал-Қоида”га қарши олиб борилган курашга раҳбарлик қилган.

Тахт вориси Наиф бин Абдулазиз, оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, узоқ йиллар қандли диабет ва остеопороздан азият чеккан.

Шаҳзода Наиф вафоти муносабати билан АҚШ президенти Барак Обама Саудия Арабистони Қироллик оиласи ва халқига ҳамдардлик изҳор қилди. Обама баёнотида марҳум шаҳзоданинг террорчиликка қарши курашдаги хизматлари эътироф этилади ва унинг “саудиялик ва америкалик кўплаб фуқаролар ҳаётини сақлаб қолган”и таъкидланади.

Наиф бин Абдулазиз ўтган йил октябрида акаси шаҳзода Султон вафот этганидан сўнг тахт вориси, деб эълон қилинганди.
XS
SM
MD
LG