Линклар

Мисрда парламент тарқатилди


Миср парламенти йиғини, Қоҳира, 2012 йилнинг 23 январи.

Миср парламенти йиғини, Қоҳира, 2012 йилнинг 23 январи.

Миср ҳарбийлари мамлакатда парламент тарқатилганини эълон қилдилар. Бу Миср Конституциявий суди шу ҳафта парламент депутатларининг бир қисми нолегитим равишда сайлангани ҳақида қарор чиқаргани ортидан содир бўлди.

Шанба куни Миср парламенти эшиклари ёпиқ бўлди, депутатлар бино ичкарисига қўйилмади.

Парламентда кўпчилик овозга эга бўлган исломийлар бу қарорни танқид қилдилар ва буни ҳарбийлар ҳокимиятни фуқаровий ҳукуматга топширишни истамаётгани ўлароқ баҳоладилар. “Мусулмон биродарлиги” ҳаракати парламент тақдири юзасидан умумхалқ референдуми ўтказиш чақириғи билан чиқди.

Якшанба куни Мисрда президентлик сайловининг иккинчи босқичи бўйича овоз бериш жараёни бошланган. Президентлик лавозими учун “Мусулмон биродарлиги” вакили Муҳаммад Мурсий ва собиқ президент Ҳусни Муборак даврида бош вазир бўлиб ишлаган Аҳмад Шафиқ кураш олиб бормоқда. Ҳозирча овоз бериш жараёни осойишта ўтмоқда.
XS
SM
MD
LG