Линклар

Аҳмадийнажод катта сиёсатни тарк этмоқчи


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод немис нашрларидан бирига берган интервьюсида 2013 йили президентлик ваколати тугаганидан кейин катта сиёсатдан кетиш ниятида эканини билдирди.

Кеча “Frankfurter Allgemeine Sonntagszeitung” газетаси мухбири билан суҳбатда Аҳмадийнажод икки марта президентликка сайлангани ўзи учун кифоя экани ва у Россия президенти Владимир Путинга ўхшаб кейинги сайловда яна олий лавозимда қолишга уринмаслигини айтди.

Аҳмадийнажодга кўра, президентлик муддати битганидан сўнг у университетдаги илмий фаолиятига қайтмоқчи.
XS
SM
MD
LG