Линклар

logo-print

Россияда мухолифатдаги партиялар бирлашди


Россия мухолифати лидерлари Владимир Рижков (ч) ва Борис Немцов (ў).

Россия мухолифати лидерлари Владимир Рижков (ч) ва Борис Немцов (ў).

Кеча Москвада ўтган мухолифат қурултойида собиқ бош вазир Михаил Касянов ва собиқ бош вазир ўринбосари Борис Немцов раҳбарлигидаги Халқ озодлиги партияси (ПАРНАС) ҳамда собиқ депутат Владимир Рижков бошчилигидаги Республика партияси бирлашди.

Бу янги демократик сиёсий ташкилот Халқ озодлиги республика партияси, дея ном олган.

Янги партия дастуридан муддатидан аввал парламент ва президентлик сайловлари ўтказиш ҳамда сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши учун кураш олиб бориш, сиёсий ислоҳотлар ўтказиш кабилар ўрин олган.

Янги ташкилот вакиллари фикрича, 2011 ва 2012 йилда Россияда ўтказилган парламент ва президентлик сайловлари нолегитим бўлиб ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG