Линклар

logo-print

АҚШда “Уотергейт жанжали” эсланди


"Уотергейт жанжали" сўнгида президент Никсон истеъфога кетишга мажбур бўлганди.

"Уотергейт жанжали" сўнгида президент Никсон истеъфога кетишга мажбур бўлганди.

АҚШда “Уотергейт жанжали” бошланганининг 40 йиллиги эсланди. Бу жанжал 1974 йили мамлакат президенти Ричард Никсон истеъфоси билан якунланганди.

1972 йил 17 июнида Вашингтондаги “Уотергейт” мажмуасида жойлашган Демократик партиядан президентликка номзод штабига кирган бир неча киши ҳибсга олинганди. Улар штабга эшитиш мосламасини ўрнатишга урингандилар.

Мазкур воқеани тадқиқ этган Washington Post газетаси ходимлари Боб Вудвард ва Карл Бернстейн Демократик партия сайловолди штабига кирган кишилар Никсон маъмурияти билан боғлиқ одамлар бўлган, деган хулосага келганлар.
XS
SM
MD
LG