Линклар

"Термофор" Ўзбекистонга 10 минг дона печка етказиб бермоқчи


Новосибирскда ишлаб чиқарилаётган "Термофор" печкалари.

Новосибирскда ишлаб чиқарилаётган "Термофор" печкалари.

Ўзбекистондаги “Mirob Dizain” ширкати Россиянинг Новосибирск шаҳридаги заводга уй иситишда фойдаланиладиган 10 минг дона темир печка тайёрлашга буюртма берди.

News.novo-sibirsk.ru Интернет нашри хабарига кўра, Ўзбекистонда кўмир қимматлиги, электр ва газ тақчил экани боис ўтин ва тезак ёқиб уй иситиш мумкин бўлган бундай печкаларга эҳтиёж ортган.

Печка ишлаб чиқарувчи “Термофор” ширкати директори Константин Бессоновга кўра, 10 минг дона печка Ўзбекистонга совуқ кунлар бошлангунича етказиб берилиши лозим.

Ҳозирда келишув шартлари тўғрисида сўзлашув давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG