Линклар

Грецияликлар парламент сайловида овоз бермоқда.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, грецияликларнинг ярми Алексис Ципрас бошчилигидаги Сириза партиясини, қолганлар Антонис Самарас етакчилигидаги консерватор Янги Демократия партияси номзодларини қўллаб-қувватламоқда.

Парламент сайловида бирор партия вакилларининг парламентда аксар ўринларни эгаллаши кутилмаяпти.

Бу майда партиялар иштирокида коалиция ҳукумати тузилиши кераклигини англатади.

Таҳлилчилар Грециядаги сайлов натижалари евронинг тақдирини ҳал қилиши мумкин деган фикрда.

Сўров натижалари грецияликларнинг 80 фоизи евро ҳудудида қолиш истагида эканини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG