Линклар

logo-print

Ироқда ўнлаб одам ҳужум қурбони бўлди


Киркук шаҳрида амалга оширилган ҳужум, 2012 йил 13 июн.

Киркук шаҳрида амалга оширилган ҳужум, 2012 йил 13 июн.

Ироқ шимолида амалга оширилган ҳужумлар натижасида беш одам нобуд бўлди, 25 одам яраланди.

Мосул шаҳрида йўл четига ўрнатилган портловчи мослама ишга тушгани оқибатида патрул машинасида кетаётган Ироқ армиясининг тўрт аскари ўлди, икки нафари яраланди.

Мосулнинг шарқий қисмида номалум қуролли шахслар бир кишини отиб ўлдирди.

Тикрит шаҳридаги ёқилғи қуйиш шахобчасида бомба ўрнатилган автомобил портлаган пайтда 22 киши жароҳат олди.

Ўтган ҳафта давомида Ироқ бўйлаб юздан ортиқ одам ҳужум қурбони бўлди.
XS
SM
MD
LG