Линклар

logo-print
Ўзбекистонда шаҳарлар ўртасида қатнайдиган барча автобусларга жорий йил охирига қадар GPS тизими жорий этилиши режаланмоқда.

Буни Ўзбекистон Автомобил ва дарё транспорти агентлиги маълум қилди.

Ташкилот раҳбари ўринбосари Шоолим Шовоҳобовга кўра, бундан мақсад йўловчилар ташишда йўл ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисалари қурбонлари сонини камайтириш, ҳайдовчилар хавфсизлик талабларига риоя этишини самарали назорат қилишдан иборат.

Агентлик матбуот хизматига кўра, бундай тизимни амалга тадбиқ этиш ишлари бир неча йил олдин бошланган.

Ташкилот мутахассислари Россия, Руминия, Туркия ва Жанубий Корея давлатларига бориб бу борада тажриба ўрганган.
XS
SM
MD
LG