Линклар

Фарғонадаги кимё заводи ўрнига турар-жой мавзеи қурилади


Фарғона шаҳри дарвозаси.

Фарғона шаҳри дарвозаси.

Ўзбекистон ҳукумати Фарғона фуран бирикмалари кимё заводи ўрнида янги турар-жой мавзеи барпо қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу -ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

40,5 гектар майдонни эгаллаган бу заводни бузиш Фарғона шаҳридаги экологик вазиятни тубдан яхшилаш мақсадида амалга оширилаётгани айтилмоқда.

2010 йилда вилоят хўжалик суди қарори билан банкрот деб эълон қилинган Фарғона кимё заводининг мулки, ҳукумат қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Фарғона шаҳар ҳокимияти балансига ўтказиб берилади.
XS
SM
MD
LG