Линклар

logo-print

Москвада Эрон ядровий дастури бўйича музокара ўтказилади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ч) ва Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Саид Жалилий (ў).

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ч) ва Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Саид Жалилий (ў).

18-19 июн кунлари Москвада БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо бўлган беш мамлакат ва Германия вакиллари ҳамда Эрон делегация ўртасида Теҳрон ядровий дастури бўйича кўптомонлама музокаралар бўлиб ўтади.

Интерфакснинг хабар қилишича, мазкур учрашувда иштирок этиш учун Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Саид Жалилий кеча Россия пойтахтига етиб келган.

Эрон томони аввалроқ Москвадаги музокаралар чоғида “позитив қадамлар” таклиф қилишга тайёр эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG