Линклар

Мисрда президентлик сайловининг расмий натижалари қачон эълон қилиниши номаълум

Мисрдаги президентлик сайловининг иккинчи босқичида “Мусулмон биродарлиги” вакили Муҳаммад Мурсий (ч) ва собиқ президент Ҳусни Муборак даврида бош вазир бўлиб ишлаган Аҳмад Шафиқ (ў) кураш олиб борди.

Якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари ҳақида сўзлаган Миср Марказий сайлов комиссияси бош котиби Ҳатем Бағату расмий натижалар сайлов чоғида тушган барча шикоятлар кўриб чиқилганидан сўнг эълон қилинишини билдирди.

Бағату Марказий сайлов комиссияси билан президентлик сайловида иштирок этган икки номзод ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқлигини таъкидлади.

Кечаги сайловда президентлик лавозими учун “Мусулмон биродарлиги” вакили Муҳаммад Мурсий ва собиқ президент Ҳусни Муборак даврида бош вазир бўлиб ишлаган Аҳмад Шафиқ кураш олиб борган.

Сайловолди ташвиқоти чоғида Мурсий иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ваъда қилган ҳамда инқилоб ғояларига содиқ қолажагини айтган. Шафиқ эса мамлакатда хавфсизликни таъминлаш ваъдасини берган.
XS
SM
MD
LG