Линклар

logo-print

Грециядаги сайловда "Янги демократия" ғалаба қозонди


"Янги демократия" партияси лидери Антонис Самарас (ў) ва ПАСОК лидери Эвангелос Венизелос (ч).

"Янги демократия" партияси лидери Антонис Самарас (ў) ва ПАСОК лидери Эвангелос Венизелос (ч).

Грецияда СИРИЗА коалицияси раҳбари Алексис Ципрас якшанба куни ўтказилган парламент сайловларида мағлуб бўлганини тан олди.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур сайловларда “Янги демократия” партияси 29,5 фоиз, СИРИЗА 27 фоиз, Умумюнон социалистик ҳаракати – ПАСОК эса 12,3 фоиз овоз олган.

Бу Грециянинг Европа Иттифоқи ҳудудида қолишини тарғиб қилиб келган “Янги демократия” партияси коалицион ҳукумат тузиш имкониятини қўлга киритганини англатади. ПАСОКнинг бу коалицияга қўшилиш эҳтимоли катта, СИРИЗА вакиллари эса мухолиф сиёсий ташкилот ўлароқ ўз фаолиятларини давом эттирадилар.

Аввалроқ иқтисодий таҳлилчилар Грециядаги парламент сайловларида СИРИЗА ғалаба қозонган тақдирда, грецияликлар ўз миллий валютаси бўлган драхмага қайтиш эҳтимоли борлиги, бу эса биржаларда талотумни юзага келтириши ва евронинг қадрсизланишига сабаб бўлиши мумкинлиги юзасидан хавотирли тахминларни илгари сургандилар.
XS
SM
MD
LG