Линклар

logo-print
Афсонавий “Биттлз” гуруҳи аъзоси, машҳур рок-мусиқачи Пол Маккартни бугун 70 ёшга киради.

У 1942 йили Британиянинг Ливерпул шаҳрида ишчи оиласида дунёга келган.

1960 йилда Маккартни Жон Леннон, Жорж Ҳаррисон ва Ринго Старр билан биргаликда “Биттлз” гуруҳини тузгандилар. Мазкур гуруҳ мусиқий композицияларининг кўпини Жон Леннон билан Пол Маккартни ҳаммуаллифликда ёзган. Маккартнига дохил Yesterday қўшиғи бошқа санъаткорлар томонидан 2 минг мартадан кўпроқ ижро этилган.

Жорий ой бошида Пол Маккартни Қиролича Елизавета II тахтга ўтирганининг 60 йиллигига бағишланган концертда чиқиш қилганди. Июл ойида эса бу санъаткорнинг Лондондаги ёзги олимпия ўйинлари очилиш маросимида куйлаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG