Линклар

Родни Кинг оламдан ўтди


20 йил аввал содир бўлган ирқий можаро қаҳрамони, афроамерикалик Родни Кинг жасади унинг Калифорниядаги уйи ҳовузидан топилди. У 47 ёшда эди.

1992 йили Кингнинг оқ танли полициячилар томонидан калтакланиши ирқий ғалаёнларга сабаб бўлганди.

Уни калтаклаган полициячилар оқланганидан кейин Лос Анжелесда ирқчилик асосидаги оммавий тўқнашувлар бошланиб кетган ва ўшанда 50 дан зиёд киши ҳалок бўлганди.

Мазкур воқеаларнинг 20 йиллиги арафасида сўзлаган Родни Кинг ирқчилик ҳали-ҳануз АҚШда муаммолигича қолаётганини билдирганди.
XS
SM
MD
LG