Линклар

logo-print

Нигерияда комендантлик соати жорий этилди


Нигериянинг Кадуна штатида якшанба куни содир бўлган тартибсизликлардан кейин бу ерда комендантлик соати жорий этилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, кечаги тартибсизликлар чоғида 36 киши ҳалок бўлган, насронийларнинг бешта черковига ҳужум қилинган.

Даставвал худкуш шахслар Зария ва Кадуна шаҳарларида бомбали икки автомобилни портлатганлар. Сўнг штат жанубидаги асосан насронийлар яшайдиган мавзеларга қуролли ҳужум уюштирилган. Бунга жавобан насроний ёшлар тартибсизликлар содир этган – бир неча мусулмон ўлдирилган, масжидга ўт қўйилган.

Тартибсизликлар бошланишига сабаб бўлган черковларга ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Аввалроқ Нигерияда “Боко Ҳарам” деб номлаган радикал гуруҳ жанггарилари томонидан черковлар олдида уюштирилган ҳужумларда юзлаб одам қурбон бўлганди.
XS
SM
MD
LG