Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:51

“Carlsberg Uzbekistan” хом-ашё тақчиллиги сабаб тўхтади"


Дания ширкати Ўзбекистонда йилига 145 миллион литр пиво ишлаб чиқараëтган эди.
Дания ширкати Ўзбекистонда йилига 145 миллион литр пиво ишлаб чиқараëтган эди.

Тошкентда Дания сармояси асосида ташкил этилган “Carlsberg Uzbekistan” пиво заводи¸ ширкат матбуот котибининг Озодликка билдиришича¸ хом-ашё етишмовчилиги сабабли Ўзбекистонда фаолиятини вақтинча тўхтатган.



Ўтган ҳафта Carlsberg Uzbekistan ширкатини "қора ниқобли" текширувчилар босгани, заводнинг Россия фуқароси бўлган раҳбари бундай ялпи текширувлар ортидан Ўзбекистондан қочгани ва “Carlsberg Uzbekistan” ҳам мамлакатда фаолиятини бутунлай тўхтатгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Аммо ширкатнинг Даниядаги бош қароргоҳидан Озодликка йўлланган электрон мактубда бу хабарлар билвосита инкор этилди.

- Пиво ишлаб чиқариш учун муҳим бўлган хом-ашё етишмаётгани сабабдан завод фаолиятини вақтинча тўхтатди, дейди "Carlsberg group"нинг Копенҳаген шаҳридаги бош қароргоҳи матбуот вакили Бен Мортон.

Айни пайтда жаноб Мортон Ўзбекистондаги ширкат фаолияти учун муҳим бўлган қандай хом-ашё етишмаётгани ва завод фаолияти қачон тикланиши ҳақида маълумот бермади.

"Carlsberg Uzbekistan" сўнгги 6 йил давомида Ўзбекистон бозорида пиво ва бошқа салқин ичимликлари билан ўз ўрнини топган.

Даниядаги "Carlsberg Group" таркибига кирувчи бу ширкат Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ сармоя ётқизган ва расмий ҳисоб-китобга кўра¸ 145 миллион литр пиво маҳсулотлари ишлаб чиқараётган эди.

“Carlsberg Uzbekistan” ширкатининг Россия фуқароси бўлган раҳбари Евгений Шевченко ҳам Ўзбекистонни бутунлай тарк этган.

Шевченконинг қочишига ҳам комплекс текширувлар пайти ширкат фаолиятида аниқланган нуқсонлар сабаб бўлгани айтилган эди.

Жаноб Мортонга кўра, Шевченко "Carlsberg group" таркибида бошқа лавозимга ўтказилгани сабаб Ўзбекистонни тарк этган:

- Жаноб Шевченко йил бошида унга гуруҳимиз доирасида бошқа лавозим таклиф этилганидан сўнг Ўзбекистондан чиқиб кетди, деди Озодликка Бен Мортон.

Ўзбекистонда йирик ширкат раҳбарлари ва таниқли ишбилармонларнинг қамалиш хавфи боис қочишлари сўнгги йилларда кўпайиб бормоқда.

Ўзбекистондаги энг йирик мобил алоқа оператори МТС-Ўзбекистон ширкати бош директори Бекзод Аҳмедовнинг ширкат молиявий хўжалик фаолиятида қонунбузарликлар аниқланиши ортидан ўтган ҳафта мамлакатдан қочиб кетгани ҳақда хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG