Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:29

Мусулмон биродарлиги ғолиблик даъво қилмоқда


Мусулмон биродарлиги номзоди Муҳаммад Мурсий тарафдори.
Мусулмон биродарлиги номзоди Муҳаммад Мурсий тарафдори.

Исломий партиянинг Миср президентлик сайловларидаги расмий номзоди Муҳаммад Мурсий иккинчи босқич сайловларда ғолиб чиққанини эълон қилди. Айни пайтда¸ мамлакатни бошқараëтган ҳарбийлар ҳокимиятни осонликча исломчиларга топшириб қўймасликларини намоëн қилдилар.

Ғарб ахборот агентликларининг Миср Марказий сайлов комитетидаги ўз манбаларига таяниб билдиришича¸ Мусулмон биродарлиги ташкилотининг президентликка номзоди Муҳаммад Мурсий аксар овозлар санаб бўлинганидан сўнг ўз рақиби Аҳмад Шафиқдан анча кўп овоз олишга муваффақ бўлган.

Аммо АҚШда ўқиган муҳандис Мурсийнинг Миср ҳаво кучлари генерали Аҳмад Шафиқ устидан ғалаба қозонгани ҳали расман эълон қилингани йўқ.

Мисрнинг кейинги 60 йиллик тарихида биринчи марта ноҳарбий сиëсатчи президентликка келган тақдирда ҳам¸ у муайян муддат ичида мамлакатни Муборак ағдарилганидан бери бошқариб келаëтган Ҳарбий кенгашга тобе бўлади.

Миср Қуролли кучлари олий кенгаши якшанба куни сайловлар тугаганидан сўнг президент ваколатларини чеклашга қаратилган шундай низом эълон қилди.

Либерал ва исломий мухолифлар бу қарорни “ҳарбий тўнтариш” дея баҳолади¸ мустақил нашрлар эса бу фармонни “Ҳарбийлар ҳокимиятни топширмоқда. Ҳарбийларга” дея тақдим этди.

Президент сайловларининг иккинчи босқичи арафасида Миср Олий конституциявий суди исломчилар аксар кўпчиликни ташкил этган янги парламентни тарқатиб юборди.

Шунга қарамай¸ Мусулмон биродарлиги ҳали расман тан олинмаган ғалабасини нишонлашга киришди.

Мусулмон биродарлиги ғолиблик даъво қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00


Партия ва унинг тарафдорлари¸ Миср Ҳарбий кенгаши ҳокимиятни 1 июлга қадар фуқаровий бошқарувга топширишига умид қилмоқда.

АҚШ ва ЕИ томонидан қўлланилган бу ваъданинг амалга кўчиши учун¸ исломчиларнинг ҳокимиятга келишидан ташвишга тушаëтган Ғарб томонидан қанчалик босим бўлади¸ бу масала ҳозирча қоронғулигича қолмоқда.

- Оллоҳга шукурларким¸ яратганнинг ўзи Миср халқини озодлик ва демократия йўлига солди¸ мисрликларни яхшироқ келажак учун бирлаштирди¸ дея хитоб қилди ўз тарафдорлари олдида қилган ғалаба нутқида Мурсий.

Мурсий сайлов кампаниясининг Интернет саҳифасида айтилишича¸ 27 вилоятдан 18 тасида берилган овозлар санаб бўлинганидан сўнг¸ Мурсийнинг қарийб 52 фоиз овоз олгани аниқланган. Мусулмон биродарлиги¸ Аҳмад Шафиқнинг пойтахт Қоҳирада устунликка эришганини ҳам тан олди.

Айни пайтда¸ Ҳусни Муборак ҳокимиятининг сўнгги Бош вазири Аҳмад Шафиқ ҳозирча мағлубиятни тан олишдан бош тортмоқда - Шафиқ намояндалари Мурсийни сайловларни ўғирлаганликда айблади.

Марказий сайлов комитети расмий ғолибни эълон қилиши арафасида Миср кўчаю майдонлари яна оддий халқ билан тўлиб-тоша бошлади.

Бундан 16 ой аввал Ҳусни Муборакни истеъфога чиқишга мажбур қилган халқ қўзғолони эпицентрига айланган Қоҳирадаги Таҳрир майдонини янa Мусулмон биродарлиги тарафдорлари ишғол қилдилар.

Мурсий тарафдорлари¸ ҳарбийлар ҳокимиятига барҳам бериб¸ Мисрда фуқаровий бошқаришга ўтиш фурсати келгани ҳақидаги талаб ва шиорларни ўртага қўймоқдалар.
XS
SM
MD
LG