Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:06

Лукашенка парламент сайлови кунини эълон қилди


Беларус раҳбари Александр Лукашенка мамлакатда парламент сайловлари шу йилнинг 23 сентябр куни ўтказилишини эълон қилди.

Душанба куни Минскда, парламент сессиясида қилган маърузасида Лукашенко сайлов пайти “ташқи кучлар аралашуви”га йўл қўйилмаслигини таъкидлади.

Беларусда 2010 йил декабр ойида ўтказилган президентлик сайлови аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган.

Полиция юзлаб фаолларни ҳибсга олган эди. Ғарб ҳукуматлари сайловда кўплаб соҳтакорликларга йўл қўйилгани, мухолифатчиларнинг калтакланиши ва қамоққа ташланишига қарши кескин муносабат билдирди.

Беларус эса, ўз навбатида, Ғарбни сайлов кунида давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишда айблаган.
XS
SM
MD
LG