Линклар

2011 йили Ўзбекистонда ундан аввалги йилдаги каби 3,6 млн.тонна нефт қазиб олинган.

Бу ҳақда British Petroleum ширкатининг жаҳон энергетикаси бўйича ҳисоботида келтирилган.

Бу кўрсаткич 2010 йилда 3,6 млн. тоннадан сал кўпроқ нефт қазиб олинганди.

Нефт истеъмоли ҳажми 2010 йилда 4,3 млн.тоннани, 2011 йилда эса 4,4 млн.тоннани ташкил этган.

BPнинг қайд этишича, 2011 йилда Ўзбекистонда 57 млрд.метр куб газ қазиб олинган, бу 2010 йил билан таққослаганда 4,4% га камдир.

Газ истеъмоли 2011 йилда 49,1 млрд. метр кубни ташкил этган. Бу 2010 йилги кўрсаткичдан 7,9% га кўпдир.

Британия компанияси 2011 йили Ўзбекистондаги энергия истеъмоли 6,8% га, яъни 52,2 млн.тоннагача ошган.

Бунда 44,2 млн.тонна ёқилғи нефтга айлантирилганда табиий газга, 4,4 млн.тонна – нефтга, 1,3 млн.тонна – кўмирга ва 2,3 млн.тонна – гидроэнергияга тўғри келади.
XS
SM
MD
LG