Линклар

Москвада Эрон ядровий дастури юзасидан икки кунлик ёпиқ музокаралар ўтмоқда.

Теҳроннинг ядровий дастури юзасидан музокараларда - АҚШ, Британия, Хитой, Россия, Франция ва Германия вакиллари иштирок этмоқда.

Эрон уранни тўйинтиришни 20% қилиб чеклаш, қолган 20% тўйинтирилган юранни экспорт қилиш ва Қум яқинидаги иншоотини ёпиб ташлаши, бунинг эвазига, олти давлат вакиллари Эронга ядровий хавфсизликка доир амалларда ёрдам таклиф этган.

Ўз навбатида Теҳрон ғарб жазо чоралари, жумладан ЕИнинг нефт савдосига қўйган эмбаргоси ва Американинг Эрон Марказий Банкига қарши чоралари бекор қилинишини истайди.

Ғарб ҳукуматлари Эроннинг ядровий дастури ядровий қурол яратишга йўналгани борасида ҳавотир билдиради. Эрон ўз атомий дастурининг ҳарбий томони йўқлигини урғулаб келади.
XS
SM
MD
LG