Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:33

Қанақа давлатда яшаяпмиз?


"Аввалига ўзлари кўча номини "Уй дафтари"га нотўғри ëзиб¸ сўнгра бунақа кўча йўқ¸ деган асосда пенсия бермайди"¸ дейди тошкентлик Абдуқаҳҳор ака.


Нефтебазадаги ишимдан айрилдим,

дейди Деновдан қўнғироқ қилиб хавфсизлик нуқтаи назаридан исми айтилишини истамаган 30 яшар олий маълумотли мутахассис йигит.

- Исмимизни айтмасак бўладими?

Озодлик: Бўлади.

- Сурхондарëнинг Деновиданман. Денов нефтобазасида ишлардим. Сокрашениега тушириб юборгандида. Ўша масала бўйича телефон қилаëтган эдим. Фермерларга ëқилғи қуйиш шаҳобчасида оператор бўлиб ишлардим. Сокрашениега тушириб юбордида. Кўзбўямачилик бўлаяптида. Қариндош-уруғларини тиқаяпти ҳамма жойга. Ўзига яқин одамларни йиғиб олаяпти. Орқасида одами йўқ бизга ўхшаган оддий одамларни бўшатиб юбораяпти. Ўзим олий маълумотлиман. Маълумоти бўлмаса ҳам ўзининг қариндош-уруғларини тиқаяптида. Шу масала бўйича ëрдам сўраб телефон қилаëтган эдим. Деновда битта нефтебаза бор. Раҳбари Янгибоев.

Озодлик: Қачон бўшатди сизни?

- Декабр ойида. Нефтебазанинг ўзига ишга оламан, деб сокрашениега туширган эди. Олдига бордим бир-икки марта. Ўзининг қариндош-уруғларини ишлатаяпти. Мен ишлаган АËҚШда ўзининг куëви, маълумоти умуман йўқ, раҳбар эди. Янгибоевга нисбатан ғаразли ниятим йўқ. Олий маълумотлиман. Олти ойдан бери ишсиз юрибман. Россияга кетаманми деб ўзим ҳам ҳайрон қолиб юрибман. Маълумоти йўқ ўзининг божаси, куëви, иккита укаси ҳаммаси нефтобазада ишлайди. Менга ўхшаган олий маълумотлилар беиш юрибди, дейди исми сир қолишини истаган деновлик суҳбатдош.

Коллеждаги ишимга қайта тикландим¸

дейди Қашқадарëнинг Қамаши туманидаги касб-ҳунар коллежининг 50 яшарлик аризагўй ўқитувчиси Рустам ака Эсонов.

- Мен Эсонов Рустамман. Қашқадарë вилояти, Қамаши туманиданман. Қамашидаги Оқробот маиший касб-ҳунар коллежида ўқитувчиман. 2010-2011 йиллари ишга кирган эдим. Ичди деб бизни ҳайдаб юборди. Қамаши прокурорига ëздим, мен айбдор бўлдим. Нуриддин Зайниев эди Қашқадарë вилоятининг ҳокими, ҳозир бўшаб кетди, унга ëздим. Аризам тириклайин йўқ бўлиб кетди. Кейин Каримовга ëздим. Худога минг қатла шукур Ислом Абдуғаниевич отахоним, президентимиз, бувам бор экан, фамилияси ҳурмати келиб тиклаб кетди. Лекин мен бу қишлоқнинг болалари таълим-тарбия олаяпти деб ўйламайман. Қандай бўлса ҳам келинглар, кўринглар. Ҳозир телефонда гапириш жуда қийин. Тилим ожизлик қилаяпти. Далилларим бор, исботларим бор, лекин Қашқадарë вилояти бўйича бу исбот умуман чиқмаяпти. Худога минг қатла шукур Ислом Абдуғаниевичнинг фамилияси бор экан, сал қўрқиб турибди. Адлия вазирлигига ҳам, Молия вазирлигига ҳам ëздим. Қаерга борса борсин бир бошга бир ўлим. Рустам Эсоновман. Касбий таълим бўйича ўқитувчиман, дейди қамашилик Рустам ака Эсонов.

Паспортимизга кўча номи хато ëзилган¸

шу боис қатор муаммоларга дучор бўлдик, нафақамизни ҳам ололмаяпмиз, дейди тошкентлик ногирон Абдуқаҳҳор ака.

- Кўчанинг номини мутлақо нотўғри ëзиб қўйган. Домовойда кўча ëзилган, кўчани нотўғри ëзиб қўйган ҳамма паспортларга. Аëлим пенсиясини ололмаяпти. Бунақа кўча умуман бошқа ëқда. Ҳеч ҳал қилиб бўлмаяптида. Паспорт столга бордим. Олиб бордим домовойни. “Кимнинг айби бу? Ким ëзди паспортга бу кўчани? Паспортга домовойдан ëзадими?” десам, “Ҳа” дейди. Аëлим пенсиясини ололмайди. Бунақа кўча йўқ бизда, дейди. Бормаган жойим қолмади. Қанақа давлатда яшаяпмиз ўзи? Билмайман ким бошқараяпти бу давлатни? Адолат сўзининг а ҳарфини ҳам топиб бўлмаяпти. Билмадим. Кимнинг айби бу? Мана сенга домкомдан справка, мана домовой, нимага кўча номи нотўғри ëзилган, десам, боринг тўғрилаб келинг. Паспорт бўлимига борсам, биз нотўғри ëзиб қўйганимиз бўлаверади, бизга запрос берсин, дейди. Бюрократларда. Нима қилишимни билмайман, дейди паспортига кўча номи хато ëзилганидан қатор муаммоларга дуч келаëтган Абдуқаҳҳор ака.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:02 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG