Линклар

logo-print

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics ширкати жума куни Тошкентда энг янги Samsung Galaxy S III смартфонини ўзбекистонликларга тақдим қилди. Аммо Озодлик суҳбатлашган ўзбекистонликлар ҳозирча ўз эски Nokiaларидан ажралиш ниятидан йироқликларини айтишди.

Янги телефон дунё мамлакатларида жуда машҳур бўлиб бормоқда.

Samsung Electronics ширкатининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича президенти Сёунг Ку Кимга кўра, сотувга чиққанидан кейин 15 кун ичида дунё бўйича 2,2 миллиондан ортиқ Samsung Galaxy S III смартфони сотилган.

Ҳозир Тошкентдаги электрон техника сотиладиган «Малика» бозорида Samsung Galaxy II смартфони 450-470 долларга, янги Samsung Galaxy S III эса 900 АҚШ долларига сотилмоқда.

Samsung ширкати ўз янги смартфони билан Ўзбекистон бозрини ишғол қилаëтган айни ҳафтада "Ҳафта саволи" респондентларга "Крутой" телефонга қанча беришга тайёрсиз?" деган савол билан мурожаат қилдик.


Адҳамжон, ҳайдовчи, Андижон:

- Мен олти-етти ойдан бери қўл телефонидан фойдаланаяпман. Nokia деган эски оддий телефоним бор. Ундан жуда кам фойдаланаман. Агар икки минг сўм ташлаб қўйсам бир-икки ойга етади. Ўзим телефон қилмайман. Керак бўлсам бошқалар қўнғироқ қилишади. Бир ойда ярим соатча фойдаланаман. Интернет деган нарсани умуман тушунмайман, қизиқмайман ҳам. Мени ортиқча маблағим бўлмагани учун эски телефон ишлатяпман. Агар рўзғоримдан пул орттира олсам, телефонга 100 минг сўм атрофида пул сарфлашим мумкин.


Барно, Педагогика институти талабаси, Тошкент вилояти:

- Ҳозирги кунда телефон сотиб олмоқчи эмасман. Чунки пулим йўқ. Талабаман. Тўрт йилдан бери тўртта телефон ишлатдим. Тўрттаси ҳам Nokia. Менга Nokia 6303 ёқди. iPhone лар борку, ўшалар ёқди. Имкониятим бўлса, яхши телефон сотиб олиш учун 400 минг сўмча пул сарфлаган бўлардим.


Фотима, Молия вазирлиги ходими:

- Мен салкам икки йилдан бери қўл телефони ишлатяпман. Nokia 63 им бор. Мен Интернет ёки бошқа хизматладан фойдаланмийман. Фақат сўзлашаман. Яхши телефон сотиб олиш учун 300 минг сўмгача пул сарфлашим мумкин. Мен телефон аппарати “жинниси” эмасман. Бизага “попроше” бўлса бўлаверади. Мен учун фойдаланишга қулай бўлса бўлди.


Муҳаррам ая, пенсионер, Тошкент:

- Мен фақат Nokia телефонидан фойдаланаман. Бошқа телефонлани ишлатишши билмийман, тушунмийман. Биза олдинги замонни одамларимиза. 2008 йилдан бери шу Nokiaм бор. Биттасини йўқотдим кейин яна Nokia олдим. Мен фақат гаплашсам бўлди. Асосан уйда ўтираман. Менинг ёшимдаги пенсионерларнинг ҳаммаси шунақа. Ҳозир оддий Nokiaни 60-70 минг сўмга олса бўлади. Олувчи одам қанча арзонга олса, шунча яхшику. Менга бошқача телефон керакмас.


Ўзини таништирмаган Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ходими:

- Мен 4-5 йилдан бери битта Nokia телефонини тутаман. Яхши телефон олиш учун 500 минг сўмгача пул сарфлашим мумкин. Қурбим етади ҳар ҳолда. Лекин мен телефонни “роскош” қилмийман. Менга “Ало”, “Ало” қилса бўлди. Ойликка яшаганингиздан кейин катта пул сарфлаш “жалка”. Вақтимни олaяпсиз. Майлими ишимни давом эттирсам. Узр. ...


Малика опа, тадбиркор аёл, Тошкент:

- Саккиз йилдан бери қўл телефонидан фойдаланаман. Фақат Nокиа тутаман. Бошқасини тутиб ҳам кўрмаганман. Тасаввур ҳам қилмайман. Тушунмийман, бошимни қотириб ўтиришни ҳам хоҳламиман. Шу пайтгача тўртта телефон ишлатдим. Телефон учун жуда кўп пул сарфламиман. Кўп бўлса янги телефонга 300 доллар сарфлашим мумкин. Ундан ортиғи кўп. Яхши телефон тутиш энди у ёшларни қизиқишида. Замонавий телефонга асосан ёшлар ишқибоз. Ўзини жуда “крутой” қилиб кўрсатмоқчи бўлганлар қизиқади. Кимдир машинага касал, кимдир телефонга касал, менда унақа касаллик йўқ. Телефоним ишимга, кунимга яраса бўлди. Тўғрисини айтсам, телефонга шунча пул тўлаш “жалко” менга.


Илҳом, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими:

- Мен 2008 йилдан бу ёғига “личний” мобил телефоним бор. Биттасини ўғирлатганман, бу иккинчиси. Энг оддийси, Nokia 2180, черно-белий. Мен янги телефонга қанча пул сарфлаш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Соткага қизиқишим йўқ. Интернетга умуман қизиқмиман. Пулим бўлганида ҳам энг арзон телефонни олган бўлардим. Фото ва видео учун яхши видеокамера ва фотоаппаратлар бор. Телефон фақат сўзлашиш учун керак.


Ҳотам, талаба:

- 9 йилдан бери телефон аппарати тутаман. Шу вақт ичида 10 мартача алмаштирган бўлсам керак. Буларнинг ичида Nokia, iPhoneлар тутганман. Охирги пайтда мана Samsung олдим. Samsung олганимнинг боиси қанақалиги билиш учун. Samsung Galaxy S II олдим. Бугунги кунда нима кўпчиликнинг аҳамиятида бўлса, янгилик тушганда, кўпчилик ўзи мана бу телефон мода бўлибди дейишади, мен унисига унчалик қизиқмайман, асосан ўзим учун янги системалар, мана бу уч йилнинг системаларида. Samsung Galaxy S Iiни Androidга қизиқиб олганман.


Муҳаббат опа, уй бекаси, Қўқон:

- Саккиз йилдан бери битта Nokia телефонини ишлатаман. Менга шу телефон етади. Расмга оладиган яхши телефонлар ҳам бор. Лекин сотиб олишга имкониятим йўқ. Ука менинг жавобим шу. Ортиқча гапнинг кераги йўқ. Бўлди раҳмат, xайр. ...


Ҳурматли муштарий, Сиз ҳам "Ҳафта саволи"га жавоб ёзмоқчи ёки шу мавзуда маълумот бермоқчи бўлсангиз "Шарҳлар" тугмачасини босиб, фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG