Линклар

logo-print

Новосибирскдаги печка ишлаб чиқарувчи “Термофор” ширкати вакили Ўзбекистонга бир неча минг дона печка етказиб бериш юзасидан сўзлашувлар давом этаётгани тўғрисидаги хабарни тасдиқлади.


Озодлик радиоси бу ҳақда куни кеча News.novo-sibirsk.ru хабарига таяниб маълум қилган эди.

News.novo-sibirsk.ru га кўра, Ўзбекистондаги “Mirob Dizain” ширкати Россиянинг Новосибирск шаҳридаги заводга уй иситишда фойдаланиладиган 10 минг дона темир печка тайёрлашга буюртма берган.

“Ўзбекистонда кўмир қимматлиги, электр ва газ тақчил экани боис ўтин ва тезак ёқиб уй иситиш мумкин бўлган бундай печкаларга эҳтиёж ортган. Печка ишлаб чиқарувчи “Термофор” ширкати директори Константин Бессоновга кўра, 10 минг дона печка Ўзбекистонга совуқ кунлар бошлангунича етказиб берилиши лозим”, деб ёзди сайт.

Озодлик радиоси “Термофор” ширкатининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича менежери Антон Шитиков билан боғланди.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда қайддан ўтган бир ширкат билан бу мамлакатда “Термофор” печларини етказиб бериш юзасидан сўзлашувлар олиб борилмоқда.

Антон Шитиков Ўзбекистонга етказиб берилиши мўлжалланаётган печкалар сони тўғрисида эълон қилинган (10 мингта) рақамни рад этди.

Ҳозирча, аниқ бир рақам айта олмаймиз, деди Антон Шитиков.

Унинг айтишича, шу пайтгача ўзбекистонликлар “Термофор” печкаларини сотиб олмаган.

Ҳар куни Ўзбекистондаги юзлаб ширкатлар мамлакатнинг ўзи ва хориждаги юзлаб ширкатлар билан у ёки бу товарни сотиш ёки сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолайди.

Бироқ ортда қолган йил қиши мамлакат аҳолиси учун ўта оғир келгани, газ ва электр энергияси фавқулодда тақчил бўлгани, кўмирнинг баҳоси эса, унинг тутунидай кўкка ўрлагани эсланса, Россиядан печ сотиб олинаётгани кишини ҳушёр торттиради.

Бундан бир неча ой муқаддам, қиш қирчиллаб турган бир пайтда Озодлик сайти ўзбекистонликлар ишлатаётган баъзи печкалар суратлари галереясини эълон қилган эди.

Демак, бу йил қишда Озодлик галереяси “Термофор” печка сурати билан бойийди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG