Линклар

Саудия Арабистонида Найиф бин Абдулазиз ал-Сауднинг ўлими ортидан Салмон бин Абдулазиз унинг ўрнига валиаҳд шаҳзода этиб тайинланган.

Замонавий Саудия давлатининг асосчиси Ибн Сауднинг кўп сонли фарзандларидан бири бўлган Шаҳзода Салмон ўн йиллардан буён Саудия Арабистони Мудофаа вазири ва пойтахт Риёд ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди.

Шаҳзода Найиф ўтган ҳафта Женевада узоқ ҳасталикдан сўнг вафот этди. У Швейцарияга даволаниш учун борганди.

Найиф бин Абдулазиз ал-Сауд бугун Макка шаҳрида дафн этилди.
XS
SM
MD
LG