Линклар

АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин Мексикада ўтаётган Катта йигирмалик йиғини давомида икки тарафлама мулоқот ўтказишади.

Йиғин кун тартибидан ташқарида ўтказиладиган икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот Путин президентлик курсисига учинчи бор ўтирганидан сўнг биринчи маротаба уюштирилмоқда.

Оқ уй маълумотига кўра, президентлар учрашувидаги асосий эътибор Суриядаги бўҳрон ва Эрон ядровий дастурига қаратилади.

Сурияда давом этаётган зўравонликлар икки давлат ўртасидаги тангликни кучайтириб келмоқда. Ўтган ҳафта АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россия ҳукуматини Башар Асад режимига оғир ҳарбий техника етказиб бераётганликда айблаган эди. Москва бу айбловларни рад этиб, АҚШни Суриядаги исёнчиларни қуроллантираётганлигини иддао қилганди.
XS
SM
MD
LG