Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов телеграмма орқали Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда 18 июн куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ўз сайтида хабар берди.

Қироличанинг туғилган куни Буюк Британияда расмий байрам сифатида
нишонланади.

Қиролича Елизавета II 1926 йилнинг 21 апрелида туғилган. Бироқ унинг таваллуд айёми ҳар йили июн ойининг учинчи шанбасида нишонланади. Бу сафар байрам куни 16 июнга тўғри келди.

Эслатамиз, жорий ойда қиролича Елизавета II тахтга ўтирганининг 60 йиллиги ҳам нишонланди.
XS
SM
MD
LG