Линклар

logo-print

Миср Ҳарбий кенгаши ҳокимиятни июн ойининг охиригача топширади


Миср Олий ҳарбий кенгаши аъзоси Мамдуҳ Шаҳин.

Миср Олий ҳарбий кенгаши аъзоси Мамдуҳ Шаҳин.

Миср Ҳарбий кенгаши ҳокимиятни янги сайланган президент қўлига июн ойининг охиригача топширишини маълум қилди.

Ўтган ҳафта ўтказилган президент сайловлари натижаси пайшанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилгандан сўнг мамлакат бошқарувини ўз қўлига олган Олий ҳарбий кенгаш душанба куни янги конституцияни ишлаб чиқиш бўйича комиссия тузишни ўз зиммасига олди ва қонун чиқариш бўйича ўз ваколатларини кенгайтирди.

Мисрлик айрим сиёсатчилар ҳарбий кенгашнинг бу ҳаракатини “давлат тўнтариши”га менгзамоқда.

АҚШ ҳукумати Мисрдаги сўнгги ўзгаришлардан “чуқур ташвишда” эканини билдирди.

Европа Иттифоқи берган баёнотда эса мамлакатдаги “демократик ўзгаришлар шубҳа остига қўйилмаслиги лозим”лиги айтилади.

Миср президентлик сайловлари иккинчи босқичида Мусулмон биродарлиги партиясидан номзод Муҳаммад Мурсий ва собиқ президент Ҳусни Муборак даврида бош вазир бўлиб ишлаган Аҳмад Шафиқ қатнашди.
XS
SM
MD
LG