Линклар

logo-print
Футбол бўйича Испания терма жамоаси Хорватия термаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Евро-2012 ўйинларининг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.

Чемпионатнинг С гуруҳидан чорак финал босқичига чиққан иккинчи жамоа эса Италия терма жамоаси бўлди. Душанба куни италияликлар ирландиялик футболчиларни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Шундай қилиб, С гуруҳида Испания терма жамоаси 7 очко билан биринчи, Италия термаси 5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади.

Гуруҳ аутсайдерлари - Хорватия ва Ирландия терма жамоалари чемпионатни тарк этишга мажбур.

Турнир чорак финалига А гуруҳидан Чехия ва Греция, B гуруҳидан Германия ва Португалия жамоалари чиқди.

D гуруҳидаги ҳал қилувчи учрашувлар бугун бўлиб ўтади. Англия терма жамоаси Донецк шаҳрида мезбон Украина термасига қарши майдонга тушади. Гуруҳдаги иккинчи жуфтлик - Швеция-Франция Киев шаҳрида учрашади.
XS
SM
MD
LG