Линклар

Компютер дастурлари дунёсида гигант ширкат ҳисобланмиш Microsoft душанба куни янги планшетни тақдим қилди.

Surface номини олган планшет Apple ширкатининг машҳур iPad планшетига асосий рақиб бўлиши айтилмоқда.

Оғирлиги ва катталиги iPad билан қарийб бир хил бўлган янги планшет Windows 8 операцион тизими асосида ишлайди.

Мутахассисларга кўра, iPad билан рақобат қила олиш учун Surface планшети таркибий қисмлари ва дастурлар ўртасида қулай узвийликни кўрсата олиши керак.

Surface планшети асосан компютер дастурлари ишлаб чиқарувчи Microsoft ширкатининг биринчи аппарати эмас. Бундан олдин Microsoft ширкати Xbox ўйин консоли ва Zune мусиқа плеери каби аппаратларни ишлаб чиққан эди.
XS
SM
MD
LG