Линклар

Курд жанггарилари ҳужумида саккиз турк аскари ўлди


Туркия армиясининг ҳарбий машинаси.

Туркия армиясининг ҳарбий машинаси.

Курд жанггарилари Туркия армияси қисмига уюштирган ҳужумда 10 жанггари ва саккиз нафар турк ҳарбийси ўлди.

Расмийларига кўра, тўқнашувда яна 16 нафар аскар яраланган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳужум Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги Ироқ ва Эронга чегарадош Хаккари вилоятида уюштирилган.

Ҳужумга жавобан турк ҳарбийлари дарҳол қуруқлик қўшинлари ва ҳаво кучлари иштирокида жангариларга қарши амалиёт бошлаган.

ПКК номи билан танилган Курдистон ишчилар партияси мустақил курд давлати қуришни мақсад қилган.

Курд жанггарилари 1984 йилдан бери олиб бораётган қуролли кураш давомида шу пайтгача қарийб 45 минг одам нобуд бўлгани айтилади.
XS
SM
MD
LG