Линклар

Ўзбекистон Республикаси делегацияси БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида 20-22 июн кунлари ўтадиган “Рио+20” номли анжуманида қатнашади.

Ўзбекистон делегациясига Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Наримон Умаров бошчилик қилади.

UzDaily.uz Интернет нашри хабарига кўра, “Рио+20” анжуманда камбағаллик даражасини камайтириш, ижтимоий адолатни ривожлантиришга ёрдам бериш, аҳоли ўсиш суръатини ҳисобга олган ҳолда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чоралари амалга оширилишини таъминлаш каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

БМТ анжуманида барқарор ривожланишни таъминлаш учун қандай қилиб “яшил иқтисодиёт” яратиш ва камбағалликка барҳам бериш масалалари ҳам муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG