Линклар

Британиянинг British Petroleum (BP) ширкати 2011 йил якунлари бўйича Ўзбекистондаги тасдиқланган нефт заҳирасини 0,1 миллиард тонна (0,6 млрд.баррел) ва газ захирасини 1,6 триллион куб метр деб баҳолади.

ВР ширкати жаҳон энергетикаси бўйича чиқарган янги статистика маълумотига кўра, ўтган йил Ўзбекистонда 2010 йилдаги каби 3,6 миллион тонна нефт қазиб олинган.

Айни пайтда, Жаҳон банки 2012-2013 йилларда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши борасидаги башоратларини сақлаб қолди.

Жаҳон банкига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг жорий йилда 8 фоизга, 2013 йилда эса 6,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG