Линклар

Покистон Олий суди Бош вазир ваколатларини тўхтатди


Покистон Бош вазири Ю.Р.Ғилоний.

Покистон Бош вазири Ю.Р.Ғилоний.

Покистон Олий суди мамлакат Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний ваколатларини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди.

Давлат телевидениеси хабарига кўра, Олий суд президент Осиф Али Зардорийга янги Бош вазир сайлаш чораларини кўриш ҳақида тавсия берган.

Икки ой олдин Олий суд Ғилонийни судга ҳурматсизлик қилганликда айблаган эди.

Апрел ойида суд Ғилонийни пора олганлик бўйича президент Зардорийга қарши қайта жиноий иш очмаганликда айбдор деб топиб, уни рамзий маънода бир дақиқадан кам вақт давомида ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG